13:56 / 19.03.2024
228

Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади

Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади
Икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Генри Сехудо Майк Тайсон ва Жейк Пол ўртасидаги кутилаётган жангга ўз муносабатини билдирди.

Бокс афсонаси Майк Тасён ва видеоблогер Жейк Пол ўртасидаги жанг 20 июль куни бўлиб ўтиши эълон қилинганди.

Мен Майкни ҳурмат қиламан. Лекин танго икки киши учун бўлиши керак. Нима демоқчи эканлигимни тушундингиз деб ўйлайман. Менимча, Тайсонга яхшигина ҳақ тўлашади. Акс ҳолда у бу жангга рози бўлмасди. Майк бу шоуга ўхшаб кетадиган жангдан тахминан 20 миллион доллар ишлаб олади. 57 ёшли собиқ чемпион ўзидан 30 ёш кичик болага қарши рингга чиқмоқчи. Тасаввур қиляпсизларми?”, — дейди Сехудо.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда блогер Жейк Пол подкастларининг бирида ҳазил тариқасида Майк Тайсонни жангга чақирганди. “Майк, агар сен ушбу подкастни кўраётган бўлсанг, кел, бир оз завқланамиз. Янги мактаб эски мактаб вакилига қарши. Менимча, мухлислар ҳам буни кўришни хоҳлайди”, — деб айтганди Жейк.

YouTube блогер Жейк Пол бокс қоидалари бўйича ўтган сўнгги жангида Райан Бурланд устидан ғалаба қозонган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Майк Тайсон 2023 йилнинг ноябрь ойида Бутунжаҳон бокс кенгашининг (WBC) 61-конвенцияси доирасида Тошкентга ташриф буюрганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Майк Тайсон Жейк Полга қарши жангдан 20 миллион доллар гонорар олади