21:37 / 25.03.2024
205

Ўзбекистонлик бокс юлдузлари Майк Тайсон ва Жейк Пол жанги ҳақида фикр билдиришди

Ўзбекистонлик бокс юлдузлари Майк Тайсон ва Жейк Пол жанги ҳақида фикр билдиришди
Хабарингиз бор, 20 июль куни бокс афсонаси 58 ёшли Майк Тайсон блогер ва боксчи Жейк Пол билан ўзига хос кечада рингга кўтарилади. Биз ушбу жанг юзасидан таниқли боксчиларимизга ушбу жангдан нима кутяпсиз, деган савол билан мурожаат қилдик.

Руслан Чагаев: -Тўғриси, бу жанг ҳақида нима дейиш мумкин. Назаримда бу мен учун бир шоу бўладигандек таассурот уйғотмоқда. Ҳақиқий жанг бўлмайди.

Ҳасанбой Дўсматов: - Очиғи, бу жанг ҳақида бирор фикр билдириш ҳам қийин. Бу шоу жанг, 60 ёшлик фахрийни ким ҳам урарди.

Абдумалик Халоков: - Албатта, бу шунчаки шоу жанги бўлади, деган фикрдаман. Баҳс тўлиқ давом этади. Ҳар иккисининг қўли кўтарилади. Яъни дуранг натижани қайд этишади.

Лазизбек Муллажонов: - Бу жанг қандай мақомда бўлишидан қаътий назар, Майк Тайсонга мухлислик қиламан. Биз боксчилар ҳамиша бокс одами томонда бўламиз. Ўйлайманки, Тайсон ютади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик бокс юлдузлари Майк Тайсон ва Жейк Пол жанги ҳақида фикр билдиришди