15:33 / 02.04.2024
237

Англияда қайси жамоа чемпион бўлиши айтилди

Англияда қайси жамоа чемпион бўлиши айтилди
Англия Премьер-лигасининг 30-туридан кейин мусобақа жадвалининг юқори қисмида ўзгариш бўлди.

Юрген Клопп бошчилигидаги “Ливерпуль” қийин ўтган учрашувда “Брайтон” устидан 2:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Амалдаги чемпион “Манчестер Сити” ўз майдонида “Арсенал”ни енголмади. Беллашувда ҳар икки жамоа ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Бу натижалардан кейин “Ливерпуль” биринчи ўринга кўтарилиб олди.

Opta статистика портали 30-турдан кейин жамоаларнинг чемпион бўлиш имкониятини ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Унга кўра, “Ливепуль”нинг мавсумни биринчи ўринда якунлаш имконияти 48 фоизга баҳоланди.

Очко йўқотган “Манчестер Сити”нинг чемпионликни сақлаб қолиш имконияти 46 фоиздан 34 фоизга пасайди.

“Арсенал” кўрсаткичлари ўзгаришсиз қолди. Микель Артета шогирдларининг чемпионлик улуши 19 фоизга тенглиги қайд этилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Англияда қайси жамоа чемпион бўлиши айтилди