Италия А Сериясининг 31-турида энг кескин ва муросасиз учрашувлардан бири юқори дивизиондаги жойини сақлаб қолиш учун курашаётган “Кальяри” ва Чемпионлар лигасига йўлланма олишга уринаётган “Аталанта” ўртасида кечди.
Ўйин бошидан “Аталанта” катта устунликка эришди ва Жанлука Скамакка ҳисобни очишга эришди. Бироқ учрашувнинг 41-дақиқасида ҳужумга ўтган Элдор Шомуродов рақибнинг уч ҳимоячисини доғда қолдириб, жамоадоши Томмазо Аужеллони жуда қулай позицияга чиқарди.
Элдор ёрдамида урилган гол Клаудио Раньери шогирдларини курашга қайтарди. Мезбонлар ўйин якунланишига бир неча қолганида гол уриб, мусобақа жадвалида 13-поғонага кўтарилиб олди ва хафли ҳудуддан анча узоқлашди.
“Кальяри” фаолиятини ёритиб келаётган cagliarinews24.com экспертлари жамоа футболчилари ҳаракатларини қуйидаги баҳолади.
СКАФФЕТ 6:
Скамакка гол уриб кетган вазиятни ҳисобга олмаганда ўйин дарвозабон учун бир маромда кечди.
НАНДЕС 6.5:
Майдоннинг ҳар бир нуқтасида ўз усулида кураш олиб борди. Биро қўпол ўйнагани боис, огоҳлантириш олди ва “Милан”га қарши кейинги ўйинни ўтказиб юборади.
МИНА 7:
Гигант ҳимоячи мудофаани жуда яхши ушлади. Позициясини аниқ танлаши эвазўига “Аталанта” футболчиларига имкон қолдирмади.
ДОССЕНА 6:
Скамакка гол урган вазиятда бўш ўйнади. Қолган дақиқаларда ишончли ҳаракат қилди.
АУЖЕЛЛО 7,5:
Элдор Шомуродов ёрдамида чемпионатдаги илк голини урди. Ҳисобни тенглаштиришдан ташқари, ҳимояланишда ҳам яхши ўйнади.
СУЛЕМАНА 6,5:
Майдон бўйлаб югурди, рақибни прессинг остида ушлаб турди. Тўпни олиб қўйишда ҳам маҳорат кўрсатди.
МАКУМБУ 5.5:
Яхши ўйнади, лекин одатига кўра, тўпни ўзида кўп ушлаб қоляпти.
ДЕЙОЛА 6:
Рақиб етакчилардан Де Роонни ёпди. Жуда кўп югурди.
ГАЭТАНО 6:
Кутилган даражада ўйнай олгани йўқ. Лекин тўпни қабул қилиши билан, хавфли ҳужум уюштириш, техникасини кўрсатишни уддалади.
ВИОЛА 7.5:
78-дақиқада Гаэтано ўрнига тушган Виола боши билан ғалаба тўпини киритди.
ОРИССТАНИО 6.5:
Жамоага ҳужум уюштиришда ҳам, ҳимояланишда ҳам анча ёрдам берди.
ШОМУРОДОВ 7:
Раньеридан ажойиб юриш. Элдорнинг бир ўзи “Аталанта” ҳимоячиларининг барини титратди. Тезкорлиги билан уларни босим остида ушлаб турди. Уч нафар ҳимоячини доғда қолдириб, Аужеллога голли пас узатди. Бу гол жамоани курашга қайтарди ва ғалабага пойдевор бўлди.
ЛУВУМБО 7:
66-дақиқада Шомуродовнинг ўрнига майдонга тушган футболчи ғалаба голига ассистентлик қилди.
РАНЬЕРИ 8:
Ҳар томонлама кучли рақиб устидан ғалаба қозонишни уддалади. У қўллаган тактика ва ўйин давомида ўзгартиришлар муҳим уч очкони келтирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади