06:42 / 10.04.2024
69

ЕЧЛ чорак финали. “Реал” “Манчестер Сити” билан, “Арсенал” эса “Бавария” билан дуранг ўйнади

ЕЧЛ чорак финали. “Реал” “Манчестер Сити” билан, “Арсенал” эса “Бавария” билан дуранг ўйнади
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финалидан ўрин олган икки ўйин 9 апрель, сешанба куни бўлиб ўтди.

“Реал” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилди. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ Бернарду Сильва жарима зарбасидан ҳисобни очди. 12-дақиқада Камавинганинг зарбаси Диашга тегиб, дарвозага кириб кетди ва ҳисоб тенглашди. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Родрига мадридликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.

Иккинчи бўлимда эса “Сити” фаолликни оширди. 66-дақиқага келиб, Фил Фоден ажойиб зарба билан мувозанатни тиклади. 71-дақиқада Йошко Гвардиол ҳам жарима майдони ташқарисидан зарба бериб, “шаҳарликлар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 79-дақиқада Федерико Вальверде жавоб голини уришга муваффақ бўлди.

Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Яна бир чорак финал баҳсида “Арсенал” “Бавария”га қарши майдонга тушди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди. Лондонликлар таркибида Сака ва Троссард ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, Мюнхен жамоаси сафида Гнабри ва Кейнлар дарвозани ишғол қилди.

Иккала жуфтликнинг ҳам жавоб ўйинлари 17 апрель санасида бўлиб ўтади.

ЕЧЛ1/4 финал
9 апрель, сешанба

“Реал” – “Манчестер Сити” 3:3
Голлар
: 0:1 – 2 Бернарду Сильва, 1:1 – 12 Рубен Диаш (автогол), 2:1 – 14 Родриго, 2:2 – 66 Фоден, 2:3 – 71 Гвардиол, 3:3 – 79 Вальверде.
“Реал Мадрид”: Лунин, Карвахаль, Рюдигер, Тчуамени, Менди, Кроос (Браим Диас, 72), Вальверде, Камавинга, Беллингҳем, Винисиус Жуниор (Хоселу, 86), Родриго (Модрич, 72).
“Манчестер Сити”: Ортега, Аканжи, Стоунз, Рубен Диаш, Гвардиол, Ковачич, Грилиш, Бернарду Сильва, Родри, Фоден (Алварес, 87), Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Тчуамени (1), Аканжи (37), Карвахаль (81), Бернарду Сильва (88).

“Арсенал” – “Бавария” 2:2
Голлар
: 1:0 – 12 Сака, 1:1 – 18 Гнабри, 1:2 – 32 Кейн (пенальти), 2:2 – 76 Троссард.
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Кивер (Зинченко, 46), Жоржиньо (Габриэль Жезус, 67), Эдегор, Райс, Ҳаверц (Парти, 86), Мартинелли (Троссард, 66), Сака.
“Бавария”: Нойер, Дайер, де Лигт, Дэвис, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Коман, 66), Мусиала, Кейн, Гнабри (Геррейру, 70).
Огоҳлантиришлар: Дэвис (9), Кейн (55), Парти (89).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЕЧЛ чорак финали. “Реал” “Манчестер Сити” билан, “Арсенал” эса “Бавария” билан дуранг ўйнади