«Арсенал» устози Микель Артета кечаги учрашувдаги натижа ҳақида фикр билдирди.
«Рақибнинг голлари бизга бироз ёмон таъсир қилди. Бугун бизга хос бўлмаган голларни ўтказиб юбордик. Бироқ бу Чемпионлар лигаси, бу ерда барчасига тайёр бўлишинг керак. Бу ерда ҳар қандай кичик хато сенга қимматга тушиши мумкин. Бу — футбол. Бундай хатоларга йўл қўймаслигимиз лозим. Бугун биз рақибга тўп билан қочиш учун бир неча бор имконият қолдирдик.
Захирадан майдонга тушганлар ўйин тақдирини ўзгартиришга катта ҳисса қўшишди. Мен жамоамга ишонаман, биз Германияда ўзимизга керакли бўлган натижа билан қайтишимиз мумкин. Бунинг учун фақатгина яхши тайёргарлик кўришимиз лозим бўлади», — деди Микель Артета.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» — «Арсенал» ўртасидаги жавоб учрашуви 17 апрелга белгиланган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади