08:29 / 18.04.2024
81

“Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео)

“Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео)
Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал жавоб ўйини 17 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.

“Бавария” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади.

Иккинчи бўлимда эса фаолроқ ҳаракат қилган мюнхенликлар ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 63-дақиқадаги гол Ёзуа Киммих номига ёзилди. Ушбу гол ўйин охиригача ягоналигини сақлаб қолди ва “Бавария”га ғалаба келтирди.

Жамоалар ўртасидаги биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди. Умумий ҳисобни 3:2 га етказган мюнхенликлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЕЧЛ 1/4 финал
17 апрель, чоршанба

“Бавария” – “Арсенал” 1:0
Гол
: 1:0 – 63 Киммих.

“Бавария”: Нойер, Дайер, де Лигт, Мазрауи (Ким Мин Чже, 76), Геррейру, Горетцка, Лаймер, Киммих, Сане (Упамекано, 89), Мусиала, Кейн.
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Томиясу (Нкетиа, 86), Жоржиньо (Габриэль Жезус, 68), Эдегор, Райс, Ҳаверц, Мартинелли (Троссард, 68), Сака.
Огоҳлантиришлар: Лаймер (54), Уайт (84), Киммих (90+2), Габриэль Жезус (90+3).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео)