date
views 100

Симоне Инзаги А сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди

Симоне Инзаги А сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди
Фото: Getty Images
“Интер” бош мураббийи Симоне Инзаги 2023—2024 йилги мавсумида А Сериянинг “Энг яхши мураббийи” совринини қўлга киритди. Бу ҳақда Италия чемпионати матбуот хизмати Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида хабар берди.

Маълумот учун, “Интер” раҳбарияти жамоа бош мураббийи Инзагига шартномани яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан икки йилга узайтиришни таклиф қилишга қарор қилган.

Симоненинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида якунига етади.

Италиялик мутахассис 2021 йилнинг ёзидан буён “Интер” бош мураббийи лавозимида ишлаб келмоқда.

Жорий мавсумда унинг қўл остида “нерадзуррилар” Италия чемпиони бўлди. Аввалроқ Инзаги профессионал мураббийлик фаолияти давомида Римнинг “Лацио” клубида ишлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Симоне Инзаги А сериянинг энг яхши мураббийи деб топилди