Футбол бўйича Европа Чемпионатининг F гуруҳида Туркия ва Португалия терма жамоалари 22 июнь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан Португалия тўлиқ устунликни қўлга олди. 21-дақиқада Бернарду Сильва ҳисобни очди. 7 дақиқа ўтиб Португалиянинг шиддатли ҳужумидан сўнг Туркия футболчилари ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди.
Иккинчи бўлим ҳам португалларнинг ҳужумлари билан бошланди. 55-дақиқага келиб ҳужумлар самара берди. Португалия футболчиси Криштиану Роналду дарвозабон билан бирга бир ҳолатга келди. Роналду тўпни Бруну Фернандешга етказиб берди ва у аниқ ҳаракат қилиб, ҳисобни 0:3 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа 6 очко тўплаган Португалия кейинги босқич масаласини ҳал қилди.
Брунунинг голига ҳаммуаллифлик қилган Роналду ассистлар бўйича чемпионатнинг энг яхши натижа қайд этган футболчига етиб олди.
Евро—2024
2-тур
22 июнь, шанба
Туркия — Португалия 0:3
Голлар: Бернарду Силва - 21', Самет Акайдин - 28' (автогол), Бруну Фернандеш - 56'
Туркия: Байиндир, Челик, Бардакжи, Акайдин, Айхан, Кадиоглу, Чалханоглу, Кекчю, Акгюн, Актюркоглу, Йилмаз.
Португалия: Диогу Кошта, Жоау Канселу, Пепе, Рубен Диаш, Мендеш, Бруну Фернандеш, Пальинья, Витинья, Бернарду Силва, Рафаэл Леау, Роналду. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»