05:04 / 07.07.2024
61

Евро—2024. Нидерландия Туркия устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди

Евро—2024. Нидерландия Туркия устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди
Футбол бўйича Европа Чемпионатининг чорак финалида Нидерландия ва Туркия терма жамоалари 6 июль, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.

Учрашувни икки жамоа ҳам ҳужумкор бошлади. 35-дақиқада Акайдин ҳисобни очди. Бўлим туркларнинг устунлиги остида якунига етди.

Иккинчи бўлимда туркияликлар кўпроқ ҳисобни сақлашга ҳаракат қилди. Оқибатда Де Врей 70-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг нидерландияликларда ҳужумлар сони ортди. 6 дақиқа ўтиб голландияликларнинг яна бир зарбаси Мюлдурга тегиб, Туркия дарвозасига йўл олди.

Голдан сўнг турклар катта устунликка эришди. Аммо учрашувда бошқа тўп киритилмади.

Шу тариқа, Нидерландия ярим финалга йўл олди. Улар кейинги босқичда 10 июль куни Англия билан ўйнайди.

Испания — Франция учрашуви 10 июлда бўлиб ўтади.

Евро—2024
Чорак финал

6 июль, шанба

Нидерландия – Туркия 2:1
Голлар
: 0:1 —Акайдин (35), 1:1 — де Врей (70), 2:1 —Мулдур (76, автогол).
Нидерландия: Вербрюгген, Думфрис, де Врей, ван Дейк, Аке (ван де Вен, 73), Шаутен, Рейндерс (Верман, 73), Симонс (Зиркзе, 87), Бергвейн (Вегорст, 46), Гакпо, Депай (Фримпонг, 87).
Туркия: Гюнок, Мулдур (Челик, 82), Айхан, Бардакчи, Акайдин (Тўсун, 82), Гулер, Кадиўғли, Чалхонўғли, Ўзжан (Ёкушлу, 77), Киличсой, Йилмаз, Йилдиз (Актуркўғли, 77).
Огоҳлантиришлар: Симонс (30), Аке (54), ван Дейк (64), Тўсун (90+3).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Евро—2024. Нидерландия Туркия устидан ғалаба қозонди ва ярим финалга йўл олди
ePN