Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлев 2024 йилда Парижда бўлиб ўтаётган Олимпиада ўйинларида гендер тестидан ўта олмаган рақибларга қарши рингга чиқишга мажбур бўлган спортчиларни мукофотлашга қарор қилди.
Фото: “Тасс”
Баёнотда ассоциация Париждаги Олимпия ўйинларидаги вазиятдан норозилигини билдирган. Таъкидланишича, гендер тестидан ўта олмаган спортчиларга мусобақаларда қатнашишга рухсат бериш спорт обрўсига жиддий путур етказади ва спортчиларга нисбатан ҳурматсизлик белгисидир, деб ёзади “ТАСС”.
“IBA ҳар бир спортчини ҳимоя қилади. Ташкилот Олимпиада баҳсларида шундай спортчиларга мағлубиятга учраган спортчиларни худди биринчи ўринни олган боксчилардек мукофотлайди. Биз ҳаммани гендер дискриминациясидан ҳимоя қиламиз.
Ҳозир Олимпиада ўйинларида рўй бераётган воқеалар барча замонлар учун шармандалик, спортчилар ХОҚ раҳбариятининг уқувсизлиги туфайли зарар кўрмоқда, ҳалол рақобатнинг йўқлиги сабаб ўз фаолиятини якунламоқда”, дея қўшимча қилди Кремлёв.
Аввалроқ Кремлёв Олимпиада ғолибларига 100 минг АҚШ доллари (50 минг спортчининг ўзига, 25 минг мураббийига, 25 минг мамлакат бокс федерациясига), кумуш медал эгалари 50 минг ҳамда бронза медали учун 25 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти берилишини маълум қилган эди.
Маълумот учун, италиялик боксчи Анжела Каринининг Париждаги Олимпиада ўйинларидаги иштироки аввалроқ гендер тестидан ўта олмаган жазоирлик Иман Ҳелиф билан жангда олган жароҳати туфайли эрта якунланганди.
-57 кг вазн тоифасида ўзбекистонлик боксчи Ситора Турдибекова Хитой Тайпейи боксчиси, 2 карра жаҳон чемпиони Лин Ю Тинга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар қарорига кўра очколар ҳисобида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Нью-Деҳлида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида гендер текширувидан ўтмаган жазоирлик ва тайванлик боксчилар Иман Ҳелиф ва Лин Ютин Париждаги Олимпиадада аёллар ўртасидаги мусобақаларда иштирок этишга рухсат берилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди