Фото: МОҚ
Франциянинг Париж шаҳрида ёзги Олимпиада баҳсларида бокс мусобақалари ҳам давом этмоқда.
-57 кг вазн тоифасида ҳаракат қиладиган Абдумалик Ҳалоков финалда қирғизистонлик Мунарбек Сеитбек Уулуга қарши жанг қилди.
Биринчи раундда Абдумалик 5:0 ҳисобида устун келди. Иккинчи раундни ҳам ўзбекистонлик боксчи худди шундай ҳисобда якунлади.
Учинчи раундда ҳам рақибига имкон қолдирмаган Абдумалик Ҳалоков Париж Олимпиадаси олтин медалига сазовор бўлди.
Абдумалик Ҳалоков дастлабки босқичда Швеция вакили Небил Ибраҳимга қарши жанг қилиб ғалаба қозонган эди. Иккинчи жангида эса испаниялик Хосе Куилес Бротонсни таслим этганди. Ярим финалда эса австралиялик Charlie Сенёрни мағлуб этганди.
Абдумалик Ҳалоков, Олимпиада олтин медали, Париж—2024 “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди