08:25 / 07.09.2024
67

Қирғизистон клубида муваффақиятли ишлаётган ўзбек мураббийи билан суҳбат

Қирғизистон клубида муваффақиятли ишлаётган ўзбек мураббийи билан суҳбат
10 сентябрь куни Бишкекда “ЖЧ-2026” 3-саралаш босқичининг 2-турида Қирғизистон ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида Марказий Осиё дербисини кўрамиз.

Биринчи учрашувда вакилларимиз Тошкентда КХДРни 1:0 ҳисобида енгди. Қирғиз Республикаси эса Теҳронда Эронга худди шу ҳисобда енгилди.

Айни пайтда Қирғизистон чемпионатида ўзбекистонлик тажрибали мутахассис Ислом Аҳмедов ишлаб келяпти. У “Абдиш Ата” бош мураббийи сифатида жамоани ўтган йили мамлакат чемпионига айлантирди ва ОФК Кубогига олиб чиқди.

Ушбу мураббий Sports.uz журналистининг саволларига жавоб қайтарди.

- Ўзбекистон биринчи ўйинда КХДРни 1:0 ҳисобида ютди. Ўйин ҳақида фикрингиз қандай?
- Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ўйинда керакли натижага эришди. Жамоанинг салоҳияти жуда катта эканлиги аниқ. Ишончим комилки, ўйиндан-ўйинга жамоа яхши ўйин ва керакли натижани кўрсатади.

- Иккинчи турда Ўзбекистон Бишкекда Қирғизистон билан ўйнайди. Сиз айни пайтда Қирғизистон чемпионатида, энг кучли клуби - "Абдиш Ата" бош мураббийисиз. Айтинг-чи, Қирғизистон термаси бугунги кунда қандай ҳолатда?
- Биз ҳаммамиз Қирғизистон терма жамоасининг Эронда қандай ўйнаганини кўрдик. Максим Лисицин бошчилигидаги жамоа тезкор қарши ҳужумларда яхши ташкил этилган мудофаа ўйинини намойиш этди. Жамоа ушбу саралаш босқичида жаҳон чемпионатига чиқиш учун ҳақли равишда ўйнаётганини яна бир бор исботлади. Барчамиз 10 сентябрь куни Бишкекда қизиқарли ўйинни кутмоқдамиз.

- Умуман олганда, Қирғизистон-Ўзбекистон учрашувидан нима кутяпсиз?
- Айтиб ўтганимдек, ушбу учрашувдан қизиқарли ўйин кутяпмиз. Ҳозирги вақтда Қирғизистон терма жамоасида барча кучли ўйинчилар ўйнайди. Индивидуал равишда ҳам кучли. Тактик жиҳатдан улар маълум бир рақибга қарши майдонда нима қилишни билишади ва энг муҳими жамоа характерга эга. Нафақат Ўзбекистон терма жамоаси, балки мазкур гуруҳдаги барча жамоалар учун Қирғизистонга қарши ўйнаш қийин бўлади.

- "Абдиш Ата" клубидан нечта футболчингиз Қирғизистон терма жамоасига чақирилган?
- “Абдиш Ата” жамоасидан 10 нафар футболчи таклиф қилинди ва якуний рўйхатда 5 нафари қолди.

- Бугунги кунда Қирғизистоннинг энг хавфли футболчиси ким?
- Мен аниқ таъкидлай олмайман. Барча футболчилар ўз позицияларида жуда кучли.

Шуҳратбек Жўраев.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қирғизистон клубида муваффақиятли ишлаётган ўзбек мураббийи билан суҳбат