18:47 / 16.10.2024
157

Артур Бетербиев дунёнинг энг кучли беш боксчиси кимлигини айтди

Артур Бетербиев дунёнинг энг кучли беш боксчиси кимлигини айтди
Ярим оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони Артур Бетербиев DAZN телеканалига берган интервьюсида дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчиси кимлигини айтди.

"Вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли боксчилардан бешинчиси Девин Хейни. Тўртинчи ўрин Тайсон Фьюрига тегишли. Учинчи ўринга албатта, Сауль Альварес муносиброқ. Иккинчи ўрин эгалари - Александр Усик ва Наоя Иноуэ. Улардан бирини алоҳида ажратиб кўрсата олмайман. Ваниҳоят мен учун биринчи рақамли боксчи бу - Теренс Кроуфорд", - деди россиялик спортчи.

Эслатиб ўтамиз, 13 октябр куни ўтказилган жангда Артур Бетербиев очколар эвазига Дмитрий Биволни мағлубиятга учратди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт