21:49 / 20.10.2024
5

Суперлига. “Олимпик” “Қизилқум” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди

Суперлига. “Олимпик” “Қизилқум” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган ўйинда “Олимпик” 20 октябрь, якшанба куни “Қизилқум”га қарши баҳс олиб борди.

Биринчи бўлим охирида Суннатилло Абдуллажонов “Олимпик”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда эса дарвозалар ишғол этилмади ва ўйин “Қизилқум”нинг 0:1 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

Бир оз аввал “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасидаги учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланган эди. Бугунги баҳслардан сўнг турнир жадвали қуйидагича кўриниш олди:

Суперлига
21-тур

20 октябрь, якшанба

“Олимпик” — “Қизилқум” 1:0
Гол
: Суннатилло Абдуллажонов, 45+1 (1:0).

“Олимпик”: 99. Эдем Неманов, 8. Нодир Абдихолиқов, 9. Акбар Ўктамов (15. Муҳсин Бозоров, 85), 10.Фаррух Мухторов (11.Анвар Алижонов, 85), 16.Риан Исламов (5.Мақсуд Алохўжаев, 61), 18.Акбар Абдирасулов, 19.Аҳмад Анваров, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 29.Улуғбек Шарипов, 70.Муҳаммадбобир Мўйдинов (28.Рустам Жаҳонов, 90+4), 77.Суннатилла Абдуллажонов (64.Самандар Қодиров, 61).

“Қизилқум”: 1.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 2.Фаррух Жўраев (71.Жамолиддин Убайдуллаев, 46, 7.Даврон Анваров, 79), 4.Илҳомжон Ваҳобов, 6.Асрор Ғофуров, 8.Гиорги Кухианидзе (79.Диёр Раҳматиллоев, 58), 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 14.Файзулла Қамбаров, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев (11.Акаки Шулая, 46).

Огоҳлантиришлар: Эдем Неманов (23), Муҳаммадали Ғиёсов (29), Жамолиддин Убайдуллаев (70).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. “Олимпик” “Қизилқум” устидан кичик ҳисобда ғалаба қозонди