Франция пойтахти Париж шаҳри мезбонлик қилган ёзги Олимпия ўйинларининг бокс мусобақаси ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталарининг ёрқин ва яққол ғалабаси билан якунланди.
Эркаклар ўртасида етти вазн тоифасида ўтказилган беллашувларда ҳамюртларимиз бешта олтин медални қўлга киритди. Ўз вазнида барча рақибларини мағлуб этган Ҳасанбой Дўсматов, Абдумалик Халаков, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов ва Баҳодир Жалолов Париж Олимпиадасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.
Чемпион боксчиларимиздан фақатгина Баҳодир Жалолов бундан буён бор эътиборини профессионал жангларга қаратишини эълон қилиб, ҳаваскорлар боксини тарк этди.
Оғир вазнли боксчимиз Лазизбек Муллажоновнинг келажакдаги фаолияти ҳақидаги қарори рақибларни хавотирга солиб қўйди.
25 ёшли олимпия чемпиони ҳаваскор боксдаги фаолиятини давом эттиришга қарор қилди. Шу билан бирга Лазизбек профессионал рингдаги иштирокини ҳам параллел тарзда олиб борадиган бўляпти.
- Париж Олимпиадасидаги ғалабадан кейин тўлиқ профессионал боксга ўтиб кетиш фикри туғилгани йўқ. Мен икки йўналиш бўйича фаолиятимни тенг давом эттираман.
Мақсадим – иккинчи маротаба ўз юртим учун Олимпия ўйинларида ғолиб чиқиш.
Қисқа таътилдан кейин яна терма жамоага қайтаман. Ҳозир терма жамоамиз Осиё чемпионатига тайёргарлик кўрмоқда. Бу мусобақадан кейин мен ҳам тайёргарликларга киришаман, - деди Лазизбек Муллажонов.
Қозоғистон спортини ёритиб келаётган sportarena.kz сайти Лазизбек Муллажонов фаолияти давомида оғир вазнли қозоқ боксчиларининг кушандасига айланганига эътибор қаратди. Манбанинг таъкидлашича, ўзбек боксчиси 2022 йилги Осиё чемпионатининг финалида Қозоғистон терма жамоаси етакчиси Қамшибек Кункабаевни енгган.
Шунингдек, қўшни мамлакат боксчиларидан Нурлан Сафарбайдан икки бор ва Нурдаулет Уланулидан бир маротаба устун келган.
2023 йилнинг августида профессионал жангда Нурсултон Аманжоловни нокаутга учратган.
Умуман олганда, Лазизбек Муллажонов ҳаваскорлар боксида барча нуфузли турнирларда ғолиб ва совриндор бўлган. Кучли зарбага ва юқори техникага эга чарм қўлқоп устаси Олимпия ўйинлари, Осиё чемпионати ҳамда ҳарбийлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медалларга сазовор бўлган. Жаҳон чемпионатида бронза медал билан тақдирланган.
Лазизбек профессионал бокс бўйича мағлубиятсиз одимламоқда. Ҳамюртимиз шу кунга қадар тўрт маротаба жанг ўтказиб, уларнинг барида рақибларини муддатидан олдин таслим қилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди