date
views 163

Давлат идора ва ташкилотларида камида 3 тадан спорт клублари ташкил қилинади

Давлат идора ва ташкилотларида камида 3 тадан спорт клублари ташкил қилинади
Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади.

Бу борада Президентнинг «Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-421-сон қарори қабул қилинди.

Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида «Раҳбар кубоги», маҳаллий ҳокимликлар кесимида «Ҳоким кубоги» мусобақалари ўтказиб борилади.

Қуйидагилар йўлга қўйилади:
  • тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилиш;
  • тадбиркорлик субъектлари спорт клублари ўртасида «Корпоратив спорт ўйинлари» спорт мусобақасини ўтказиб бориш.

Шунингдек, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади.

2025/2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:
  • «Мактаб лигаси»;
  • «Талабалар лигаси» ва «Олий таълим кубоги»;
  • «Ректор кубоги».
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Давлат идора ва ташкилотларида камида 3 тадан спорт клублари ташкил қилинади