date
views 134

Винисиус учун “Реал” талаб қилган 1 миллиард евро тўлайдиган клуб топилди


“Реал” юлдузи Винисиус Жуниорнинг “Қироллик клуби”дан кетиши ҳақидаги хабарлар ўз тасдиғини топадиган кўринади.
Винисиус учун “Реал” талаб қилган 1 миллиард евро тўлайдиган клуб топилди
Винисиус 2025 йилда Мадридни тарк этиши мумкин. Унга ҳозирнинг ўзида ПСЖ ва “Манчестер Юнайтед” харидор бўлмоқда.

“Реал” хўжайинлари ҳам бразилиялик тўпурарни таркибда сақлаб қолмоқчи ва унга янги шартнома тайёрлаяпти. Бироқ “Реал” 1 миллиард евролик таклиф бўлса, Винисиус Жуниорни қўйиб юборишини билдирган.

Одатда, катта клублар ўз юлдузини узоқ муддат сақлаб қолиш учун бадал пули миқдорини ҳеч ким тўламайдиган қилиб белгилайди.

El Gol Digital нашрининг маълум қилишича, Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” жамоаси мадридликлар Винисиусга белгилаган бир миллиард евро миқдоридаги бадал пулини тўлашга рози бўлган.

Агар бу трансфер амалга ошадиган бўла, жаҳон футболи тарихидаги энг қимматбаҳо савдо сифатида барча рекордларни йўққа чиқаради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Винисиус учун “Реал” талаб қилган 1 миллиард евро тўлайдиган клуб топилди