
“Манчестер Юнайтед” Англия Премьер-лигасининг навбатдаги турида ўз майдонида “Борнмут”дан 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Манчестерликлар Рубен Аморим қўл остида илк бор йирик ҳисобда енгилди. Учрашувдан кейин португалиялик мутахассис мағлубиятга муносабат билдирди.
- Кетма-кет иккита, учта ғалабага эришиш қийин, лекин биз ҳаракат қиляпмиз. Бу ўйин жуда оғир ўтди. Пенальти бизга оғир зарба бўлди.
Агар ўйинга эътибор қаратган бўлсангиз, биринчи голга қадар рақибга ўйин берганимиз йўқ. Бизда ҳам гол уриш учун етарли имкониятлар бўлди. Агар ҳисобни биз очганимизда ўйин умуман бошқача кечарди.
Биз ўйинда кўп асабийлашяпмиз. Шу босимни йўқотишимиз керак. Бор эътиборимизни ишга қаратишимиз шарт. Мана шу омил жамоани тўғри йўналтиришга ёрдам беради. Келинглар, ҳаммасини унутиб, олдинга қараб интилайлик, - деди Аморим. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.