
Футбол бўйича Саудия Арабистони Жидда шаҳрида Испания Суперкубоги финали 12 январь, якшанба куни бўлиб ўтди. Унда “Барселона” ва “Реал” ўзаро тўқнаш келди.
5-дақиқада Мбаппе ҳисобни очди. Ушбу голга “Барса” Ямал, Левандовски, Рафинья ва Балденинг голлари билан жавоб берди. Учрашувнинг 60-дақиқасида Родриго томонидан киритилган гол учрашув 2:5 ҳисобида Каталония клуби фойдасига якунланишини таъминлади. Азалий рақибини мағлуб этган жамоа Флик қўл остида илк совринини қўлга киритди.
56-дақиқада Шесни бирга-бир вазиятда Мбаппени тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Шу тариқа “Барселона” 15-бор Испания суперкубоги соҳибига айланиб, энг яқин таъқибчиси “Реал” (13) билан фарқни 2 тага оширди.
Реал Мадрид – Барселона 2:5
13 январь, 00:00 | "King Abdullah Sports City"
Голлар: 1:0 – 5 Мбаппе, 1:1 - 22 Ямал, 1:2 - 36-пен Левандовски, 1:3 - 39 Рафинья, 1:4 - 45+10 - Бальде, 1:5 – 48 Рафинья, 2:5 – 60 Родриго.
Реал Мадрид – Куртуа, Менди (Фран Гарсия, 75), Рюдигер, Тчуамени (Модрич, 64), Васкес (Асенсио, 52), Камавинга (Себальос, 46), Вальверде, Беллингем, Винисиус Жуниор (Браим Диас, 76), Родриго, Мбаппе.
Барселона – Шченсни, Бальде, Мартинес (Араухо, 28), Кубарси, Кунде, Педри, Касадо, Гави (Пенья, 59), Рафинья (Ферран Торрес, 79), Левандовски, Ямаль (Ольмо, 59).
Огоҳлантириш: Камавинга (35), Мартинес (45+8), Рюдигер (53), Винисиус Жуниор (55), Тчуамени (62), Асенсио (77), Левандовски (77), Араухо (87), Рафинья (89).
Четлатиш: Шченсни (56). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар