Рубен Аморим: Биз “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг расво жамоамиз!

Рубен Аморим: Биз “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг расво жамоамиз!
Англия Премьер-лигасининг 22-турида “Манчестер Юнайтед” ўз мухлислари кўз ўнгида “Брайтон”дан 1:3 ҳисобида енгилди.

Ушбу мағлубиятдан кейин мезбонлар бош мураббийи Рубен Аморим кескин фикр-мулоҳазаларни билдирди.

- "Биз “Манчестер Юнайтед” тарихидаги энг расво жамоамиз. Сиз журналистларга ўткир сарлавҳалар керак, шунинг учун биз буни борича қабул қилишимиз ва тезроқ ўзгартиришимиз керак. Мана сизларга зўр сарлавҳа топиб бердим", - деди Рубен Аморим.

22-тур учрашувиан кейин жами 26 очкога эга бўлган “Манчестер Юнайтед” мусобақа жадвалида 13-поғонада бормоқда. Машҳур клуб келаси мавсум Чемпионлар лигасида иштирок эта олмаслиги тобора ойдинлашиб боряпти.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар