Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган "аждарлар" машғулотларнинг сўнгги босқичини ўтказиш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига учиб кетди. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
"Насаф" 3-26-феврал кунлари Анталияда машғулот ўтказиб, ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.
"Насаф"нинг мазкур йиғинга йўл олган таркиби:
Дарвозабонлар: Абдувоҳид Неъматов, Адҳамжон Мусулмонов, Олександр Воробей;
Ҳимоячилар: Ғолиб Ғайбуллаев, Игорь Голбан, Умарбек Эшмуродов, Баҳодир Ҳалилов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Насруллаев, Муродбек Раҳматов, Дилшод Муртазаев;
Ярим ҳимоячилар: Зафармурод Абдираҳматов, Диёрбек Асомиддинов, Сардорбек Баҳромов, Ойбек Бозоров, Акмал Мозговой, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Жавоҳир Сидиқов;
Ҳужумчилар: Азизжон Аҳроров, Драган Черан, Стефан Голович, Рубин Хебай, Давронбек Усмонов.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар