Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе "Футбол ТВ"нинг "Гол" кўрсатувида меҳмон бўлди ва "Манчестер Сити"га ўтган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ўз фикрларини билдирди, деб хабар қилмоқда Sports.uz нашри.
"Абуқодир учун жуда хурсанд бўлдик. Бу ўз-ўзидан эмас. Абдуқодир ўз ҳаракатлари билан, меҳнати билан бунга эришди. "Манчестер Сити" каби жамоалар кўз юмиб футболчи олмайди. Улар кузатади, қарайди, футболчининг потенциалини кўради. Бунақа кучли жамоа, топ мураббий - Гвардиола Ҳусановни чақиргани одамни хурсанд қилади.
Бунақа тезда дебют бўлишини ҳеч ким кутмаганди. Чунки клубга мослашиш, ҳар хил вазиятларга дуч келинади. Кўрганингиздек, Гвардиола тезда "оловга ташлади". Биринчи имтиҳон дарсидаёқ асосий таркибда туширди. Ҳа, бошида бироз хато қилди. Кўриб турибсиз, анча тажрибали футболчилар ҳам хато қилмоқда. Аммо Абдуқодир қайтишга куч топа олди ва вазиятдан чиқиб кетди", - деди Кападзе. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар