
«Барселона» ҳимоячиси Даниэл Алвес мавсум охирида жамоадан кетиши ҳақидаги маълумотларни инкор этди.
«Сиз бу гапларга ростан ҳам ишонасизми? Мен одамларнинг гапларидан бироз чарчадим. Мен «Барселона»ни яхши кўраман ва шу ерда ўйнашда давом этишни истайман.
Жамоадан кетиш вақти келса, ўзим бу ҳақида айтаман. Хабар тарқатишда бошқаларнинг ёрдамига муҳтож эмасман», - дейди Алвес.
Эслатиб ўтамиз, Маrса нашри икки кун муқаддам Дани Алвес «ПСЖ» билан уч йиллик шартнома имзолагани ва йилига 9 миллион евро маош олишини хабар қилган эди.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар