13:49 / 11.02.2025
4 147

Ярим финалга чиққан Жавоҳир Синдаров қанча ишлаб олди?

Ярим финалга чиққан Жавоҳир Синдаров қанча ишлаб олди?
Германиянинг Вайсенхаус шаҳрида "Freestyle Chess-2025" турнири ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Кеча чорак финал жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Нодирбек Абдусатторов иккинчи партияда ҳам Магнус Карлсенга имкониятни бой берди. Жавоҳир Синдаров эса америкалик Ҳикару Накамурани мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.

Жавоҳир 1/2 финалга чиққани учун ҳозирча 60 минг долларни нақд қилди. Абдусатторов эса чорак финалдаги иштироки учун 20 минг доллар ишлаб олди ва у 5-ўрин учун курашади.

"Freestyle Chess-2025" турнирида ким, қанча олади?

Ғолиб - 200 минг доллар;
2-ўрин - 140 минг доллар;
3-ўрин - 100 минг доллар;
4-ўрин - 60 минг доллар;
5-ўрин - 50 минг доллар;
6-ўрин - 40 минг доллар;
7-ўрин - 30 минг доллар;
8-ўрин - 20 минг доллар;
9-ўрин - 12,5 минг доллар;
10-ўрин - 7,5 минг доллар;

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 17 февралга қадар давом этади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт