10:28 / 17.02.2025
10 065

Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 25-ғалабасини қўлга киритди

Шоҳжаҳон Эргашев профессионал боксдаги 25-ғалабасини қўлга киритди
Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида 15 февраль куни профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.

Кечанинг марказий жангида ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси, IBF камари учун собиқ даъвогар Шоҳжаҳон Эргашев угандалик Жунжу Пауэрга қарши рингга кўтарилди. Ярим ўрта вазн тоифасида 12 раунд этиб белгиланган жанг 1-раунддаёқ Шоҳжаҳон Эргашевнинг нокаутли ғалабаси билан якунланди. Раунд мобайнида ўзбекистонлик боксчи рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйди.

Шу тариқа, Шоҳжаҳоннинг профессионал боксдаги рекорди 25-2 кўринишига келди. У 27 та жангнинг 25 тасида ғалабага эришган (22 та жангда ғалаба муддатидан олдин қўлга киритилган). 2 та жангда мағлуб бўлган (1 та жангда муддатидан олдин таслим бўлган).

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт