
Фото: “Пахтакор”
Футбол бўйича Элит Чемпионлар Лигасининг 8-тур ўйинлари 17 февраль, душанба куни бўлиб ўтди.
Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси ўз майдонида “Ал-Садд”ни қабул қилди. Учрашув давомида бир қатор хавфли вазиятлар яратилди.
Учрашувнинг 18-дақиқасида “Пахтакор” аъзоси Брайан Риаскосни ҳисобни очди. 37-дақиқага келиб Ҳасан Ал Ҳайдос пенальтидан ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг 56-дақиқасида эса “Пахтакор” аъзоси Жонатан Лукканинг жаримадан йўллаган зарбаси рақиб “жонли девор”ига тегиб қайтди, қайтган тўпни Риаскос бош билан “Ал Садд” дарвозасига киритди.
65-дақиқада меҳмонлар вакили Адам Муҳаммад Унас, 68-дақиқада эса “шерлар” сардори Сардор Собирхўжаев майдондан четлатилди.
Элит Чемпионлар Лигаси
8-тур баҳси
17 февраль, душанба
“Пахтакор” - “Ал-Садд” 2:1
Голлар: 1:0 – 18, Брайан Риаскос, 1:1 – 37, Ҳасан Ал Ҳайдос, 2:1 – 56, Брайан Риаскос
“Пахтакор”: Жонатан, Ҳожиакбар Алижонов, Абдулла Абдуллаев, Шаҳзод Азмиддинов, Умар Адҳамзода, Жонатан Лукка, Сардор Собирхўжаев, Достон Ҳамдамов (Улуғбек Ҳошимов, 80), Диёр Холматов (Абдурауф Бўриев, 80), Фламарион (Отабек Жўрақўзиев, 87), Брайан Риаскос (Башар Ресан, 72).
“Ал-Садд”: Аш Шиб, Атал (Хидир, 80), Буносир, Ҳуҳи, Ал Язиди (Абдулатиф, 80), Унас, Гиллерме (Сайёр, 32), Бақир, Ал Ҳайдос, Абдурисаг (Мухика, 72), Кристо.
Огоҳлантиришлар: Собирхўжаев (49), Буносир (55).
Четлатишлар: Унас (65), Собирхўжаев (68), Азмиддинов (90+9).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар