17:01 / 21.02.2025
2 328

ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди

ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди
Швейцариянинг Ньон шаҳрида Чемпионлар Лигасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Ушбу ҳафтада яна 8 та плей-офф иштирокчиси аниқланди. Улар йўлланмани қўлга киритиш учун ўтиш ўйинида иштирок этди.

Эндиликда 16 та жамоа асосий босқич турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда, иккита эҳтимолий рақибдан бири билан ўйнайди.

Қуръани доимгидек УЕФА бош котиби ўринбосари Жоржио Маркетти олиб борди. Биз қуръа натижалари, шунингдек, финалгача бўлган мусобақа тўрини билиб олдик.

1/8 финал жуфтликлари:
1) "Брюгге" – "Астон Вилла"
2) "Боруссия Д" – "Лилль"
3) "Реал" – "Атлетико"
4) "Бавария" – "Байер"
5) ПСВ – "Арсенал"
6) "Фейеноорд" – "Интер"
7) ПСЖ – "Ливерпуль"
8) "Бенфика" – "Барселона"

Мусобақа тўри

Ушбу босқичининг дастлабки ўйинлари 4-5 март кунлари, жавоб ўйинлари эса 11-12 март кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт