
Таниқли промоутер Эдди Хирн мутлақ жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ҳақида гапирди.
“Бивол дунёнинг энг яхши боксчиларидан бири Сауль Альваресни мағлуб этганини ёдда тутишимиз керак. Мен учун бу Дмитрийни энг яхши деб аташ учун сабабдир. Очиғи, биринчи ўрин Усикка тегишли" - деди Хирн матбуот анжуманида.
Эслатиб ўтамиз, Дмитрий Бивол реваншда Артур Бетербиевни очколар бўйича (114-114, 116-112, 115-113) мағлуб этган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!