17:03 / 10.03.2025
130

Дана Уайт: "UFC Россияда ўтиши Трамп ва Путинга боғлиқ"

Дана Уайт: "UFC Россияда ўтиши Трамп ва Путинга боғлиқ"
UFC президенти Дана Уайт Россияда мусобақалар ташкил қилиш масаласи ҳақида ўз фикрини билдирди. Унга кўра, бу жараёнга икки катта сиёсий арбоб – АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин таъсир кўрсатади.

"UFC жангларини Москва ёки Санкт-Петербургда ўтказишимиз мумкин. Бироқ буни амалга ошиши Дональд Трамп ва Владимир Путинга боғлиқ. Нимани назарда тутганимни тушунгандирсиз", – деди Уайт "Ушатаика" YouTube каналига берган интервьюсида.

Бу баёнот UFC вакиллари Россияда катта мусобақалар ўтказиш борасида муайян тўсиқларга дуч келиши мумкинлигини англатади. Қайд этиш жоизки, UFC аввал ҳам Москвада турнир ташкил қилган ва Россиялик жангчилар промоушенда катта муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, UFC нинг охирги катта турнири – "UFC 313" АҚШда бўлиб ўтди. Ҳозирча промоушеннинг Россияда яна бир турнир ташкил этиши борасида расмий қарор қабул қилинмаган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт