“Манчестер Юнайтед” афсонаси Абдуқодир Ҳусановни келажакда нималар кутаётганини айтди

2 дақиқа ўқиш59.7K
“Манчестер Юнайтед” афсонаси Абдуқодир Ҳусановни келажакда нималар кутаётганини айтди
Абдуқодир Ҳусанов жорий йилнинг январь ойида “Ланс”дан “Манчестер Сити”га кўчиб ўтганидан кейин Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг машҳур ўйинчисига айланди.

Бунинг бир неча сабаблари бор, албатта. Биринчидан, “шаҳарликлар” ўндан зиёд номдор клубларнинг нишонига тушган ўзбек футболчиси учун фавқулодда йирик сумма – бонусларни қўшиб ҳисоблаганда 50 миллион евро сарфлади.

Иккинчидан, Абдуқодир Ҳусанов Хосеп Гвардиола қўл остига бориши билан бирданига бошланғич таркиб ўйинчисига айланди. 21 ёшли легионеримизнинг “Реал”, “Ливерпуль”, “Ньюкасл”, “Тоттенхэм” каби жамоаларнинг энг кучли ҳужумчиларига қарши ўйини мухлис-у мутахассислар томонидан юқори баҳоланди.

Англия футболининг машҳур ўйинчилари, мутахассислари, мураббийлари ўзбек футболчисининг салоҳияти ва иқтидорига баҳо бериши одатий ҳол бўлиб қолди.

Энди Абдуқодир Ҳусанов ҳақида “Манчестер Юнайтед”нинг афсонасига айланган юлдуз Рой Кин ўз фикр-мулоҳазасини билдирди.

- Ҳусанов ўзининг дебют учрашувидаги кўнгилсиз воқеаларни унутиб юборди, деб ўйлайман. Бу ерга эндигина келган ўйинчига янги мамлакатга кўникиш, тил ўрганишга уриниш, янги жамоадошлар билан тил топишиш осон кечмайди.

Мен Абдуқодирда ҳаммаси изига тушиб кетганига ишонаман.

Бу ўйинчининг дебюти оғир ўтгани аниқ, бироқ бу ҳолат футболчи ўз бошидан ўтказиши шарт бўлган чақирув ҳисобланади. Ҳусанов яхши ўйинчи ва ҳали ҳамма нарса жойига тушиб кетади. Тўлиқ мослашиб олиши учун унга яна бироз вақт керак.

Ҳусанов яқин келажакда “Манчестер Сити”нинг топ-ўйинчисига айланади ва бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ, - деди Рой Кин ITV телеканалига берган интервьюсида.

Абдуқодир Ҳусанов қисқа фурсатда жаҳон футболи чўққисига кўтарилган ўйинчилардан ҳисобланади. Футбол сир-асрорларини “Бунёдкор”да ўрганган ҳимоячи профессионал фаолиятини Беларусь чемпионатида бошлади. 2022 йили “Энергетик-БГУ” билан илк профессионал шартномасини имзолаган футболчи кейинги йил ёзда Европанинг топ-лигаларидан бири – Франция чемпионатига йўл олди.

Лига 1 ўйинларида “Ланс” шарафини бир ярим йил ҳимоя қилган Абдуқодир Ҳусанов 2025 йилнинг 20 январь куни “Манчестер Сити” футболчисига айланди.

21 ёшли легионеримиз “шаҳарликлар” вакили сифатида Премьер-Лига, Англия кубоги ва Европа Чемпионлар лигасида дебютини нишонлади. Абдуқодир энди ёзда ФИФА томонидан янги форматда ташкил этилаётган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Насиб қилса, Ҳусанов бўлажак турнирда қатнашган илк ўзбек футболчисига айланади.

Энг муҳими эса, Абдуқодир Ҳусанов Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олиш арафасида турибди. Мамлакатимиз бош жамоаси минтақавий саралаш турнирининг учинчи босқичида ўз гуруҳида 17 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда. Олдинда қолган иккита баҳсда Бирлашган Араб Амирликлари билан дуранг ёки Қатар устидан қозониладиган ғалаба ҳам футболчиларимиз учун жаҳон чемпионати эшикларини очади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?