date 15:38 / 06.04.2025
views 24 472

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити": Тахминий таркиблар эълон қилинди

"Манчестер Юнайтед" - "Манчестер Сити": Тахминий таркиблар эълон қилинди
Хабарингиз бор, Англия Премьер-лигасининг 31-турида Хосеп Гвардиоланинг "Манчестер Сити"си Рубен Аморимнинг "Манчестер Юнайтед"и билан тўқнаш келади. Ушбу учрашувдан аввал бир неча машҳур сайтлар тахминий таркибларни эълон қилишди.

"Sports Mole" талқинига кўра, бугун баҳс учун таркиблар:

"Манчестер Юнайтед": Онана, Мазраоуи, Магуайр, Йоро, Далот, Угарте, Бруно Фернандеш, Доргу, Моунт, Гарначо; Хойлунд.

"Манчестер Сити": Эдерсон, Нуньес, Диаш, Гвардиол, Ў'Райли, Гюндоган, Гонзалез, Савиньо, Грилиш, Доку, Мармуш.

Бундан ташқари, "90min" ва "Squashka" нашрлари ҳам ўз версиясини билдирганда ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов тахминий таркибдан жой олмаган эди. Бироқ, "Sportsgambier" сайти эса Ҳусановни асосий таркибда майдонга тушишини башорат қилмоқда.

Маълумот ўрнида, бугунги Манчестер дербиси Тошкент вақти билан 20:30 да старт олиши режалаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт