
UEFA Чемпионлар Лигаси чорак финали доирасидаги “Арсенал” – “Реал Мадрид” ўйини олдидан асосий таркиблар эълон қилинди. Ушбу беллашув 9 апрель куни, Тошкент вақти билан соат 00:00да Лондон шаҳрида жойлашган “Эмирейтс” стадионида бўлиб ўтади.
Арсеналнинг асосий таркиби:
Дарвоза: Давид Райя
Ҳимоя: Юрриен Тимбер, Уильям Салиба, Якуб Кивёр, Майлс Луис-Скелли
Ярим ҳимоя: Томас Парти, Мартин Эдегор, Микель Мерино
Ҳужум: Букайо Сака, Габриэл Мартинелли, Деклан Райс
Реал Мадриднинг асосий таркиби:
Дарвоза: Тибо Куртуа
Ҳимоя: Давид Алаба, Антонио Рюдигер, Родриго, Федерико Вальверде
Ярим ҳимоя: Эдуардо Камавинга, Лука Модрич, Жуд Беллингем
Ҳужум: Винисиус Жуниор, Килиан Мбаппе, Родриго
Ҳар икки жамоа ҳам бу муҳим баҳсга энг кучли футболчиларини сафарбар қилмоқда. “Арсенал” устози Микель Артета ва “Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти ўртасидаги тактик кураш ушбу кечанинг марказий нуқтаси бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!