date
views 8 981

2030 йилги прогноз: Баҳодир Жалолов оғир вазнда дунёда иккинчи ўринга чиқиши мумкин!

2030 йилги прогноз: Баҳодир Жалолов оғир вазнда дунёда иккинчи ўринга чиқиши мумкин!
Ўзбекистон бокси тарихида ўчмас из қолдирган Баҳодир Жалолов халқаро майдонда яна бир бор эътироф этилди. Американинг машҳур Boxing Scene сайти томонидан эълон қилинган 2030 йил учун эҳтимолий оғир вазн рейтингида юртдошимиз иккинчи ўриндан жой олди!

Бокс оламида келажакнинг юлдузлари аниқланди

Аниқлаш керакки, мазкур рўйхат реал имкониятлар ва боксчиларнинг ўсиш суръати асосида тузилган. Таҳлилчилар ёши катта, чемпионликка даъвогар боксчиларни рўйхатга киритмаган — чунки 2030 йилгача уларнинг шаклда қолиши шубҳали. Шу боис рўйхатга фақат ёш ва фаол профессионаллар киритилди.

Жалолов нега иккинчи?

Баҳодир Жалоловнинг рекорди — 15 та жанг, 14 та нокаут! Бу унинг куч ва тажрибани муваффақиятли уйғунлаштираётганини кўрсатади. 2030 йилга келиб у 35 ёшга тўлади, яъни оғир вазн боксчилари учун энг кучли, етук давр. Демак, унда чемпионлик йўлида барча имконият бор!

ТОП-10 рейтинг (2030 йил учун):

1. Мозес Итаума (20-0, 10 КО) – 25 ёш
2. Баҳодир Жалолов (15-0, 14 КО) – 35 ёш
3. Даниель Дюбуа (22-2, 21 КО) – 32 ёш
4. Ричард Торрес (13-0, 11 КО) – 30 ёш
5. Дайньер Перо (10-0, 8 КО) – 30 ёш
6. Фабио Уордли (18-0, 17 КО) – 35 ёш
7. Жай Опетаиа (27-0, 21 КО) – 34 ёш
8. Агит Кабайел (26-0, 18 КО) – 37 ёш
9. Жастис Хани (12-0, 7 КО) – 31 ёш
10. Филип Хргович (18-1, 14 КО) – 37 ёш

Жалоловнинг сўнгги жангидан сўнгги сўз

Эслатиб ўтамиз, 5 апрель куни Остонада бўлиб ўтган бокс оқшомида Жалолов украиналик Игор Шевадзуцкийни ҳакамлар қарори билан мағлуб этиб, фаолиятидаги навбатдаги муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу унинг формаси ва жисмоний ҳолати юқори даражада эканини яна бир бор исботлади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт