
Италия А Сериясининг 32-туридан ўрин олган марказий тўқнашув — “Лацио” – “Рома” дербиси бу сафар ҳам шиддатли ва муросасиз руҳда ўтди.
Бу гал мезбонлик “Лацио” жамоасига тегишли бўлди. 47-дақиқада Алессио Романьоли ҳисобни очди. 69-дақиқада Матиас Суле жавоб голи билан ҳисобни тенглаштирди.
Ўзбекистонлик Элдор Шомуродов 59-дақиқада майдонга тушди ва ҳужумни кучайтиришга ҳаракат қилди. У Зиданча финт қўллаб, Довбикка хавфли пас узатди, лекин вазият голга айланмади.
Ўйиндан сўнг нуфузли siamolaroma.it портали “Рома” футболчиларига баҳолар берди:
🔹 Свилар — 8: янги шартнома талабини оқлади. Жамоа учун ҳал қилувчи сейвлар қилди.
🔹 Манчини — 5.5: Романьолига қарши қийналди. Айрим хатоларни Свилар тўғрилади.
🔹 Челик — 6.5: ишончли. Қанотда Дзакканьига имконият бермади.
🔹 Ндика — 6: фаол ҳаракат қилди, бироқ жарима майдонида эҳтиётсизлик кузатилди.
🔹 Салемакерс — 5: Марушич қаршилигида йўқолиб қолди. Жамоага таъсир қилмади.
🔹 Коне — 6: фаол югурди, аммо натижага таъсир кўрсатмади.
🔹 Паредес — 5: 5-дақиқада сариқ олди. Бу унинг ўйинига салбий таъсир қилди.
🔹 Анжелино — 6: ўйини пасайган. Ноаниқ паслар кўп бўлди.
🔹 Суле — 7: биринчи бўлимда суст, иккинчи бўлимда гол уриб, фаоллашди.
🔹 Пеллегрини — 5: Раньери умид қилган эди, аммо навбатдаги ночор ўйин. 59-дақиқада Шомуродов туширилди.
🔹 Довбик — 5.5: паслар етказиб берилмади. Ҳужумда ёрдамсиз қолди.
🔹 Шомуродов — 6: кам вақтда ўзини кўрсатишга уриниб, ҳужумда фаол иштирок этди.
🔹 Кристанте — 6: Паредес ўрнида тушди. Ташаббус кўрсата олмади.
🔹 Раньери — 6: дербини ютқазмади, аммо ғалаба ҳам қила олмади. Унинг жамоаси курашди, аммо етарли эмас. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!