date
views 7 699

“Манчестер Сити” ҳимоясини қайта қурмоқда: Ҳусанов марказда асосий фигурага айланиши мумкин

“Манчестер Сити” ҳимоясини қайта қурмоқда: Ҳусанов марказда асосий фигурага айланиши мумкин
Англиянинг етакчи клубларидан бири — “Манчестер Сити” жорий мавсумда йўқотган гегемонлигини келгуси чемпионатда тиклаш ниятида. Клуб раҳбарияти ёзги трансферлар даврида кучли таркиб шакллантириб, Премьер-лига ва Европа миқёсидаги турнирларда бош совринлар учун жиддий кураш олиб боришни мақсад қилмоқда.

Хосеп Гвардиоланинг ўйин услубига мос ёш ва иқтидорли футболчиларни танлаш учун клуб скаутлари иш бошлаб бўлди. “CityXtra” портали тарқатган маълумотларга кўра, ҳимоя чизиғида жиддий ўзгаришлар кутиляпти.

Айнан шу мақсадда “Сити” ҳозирда “Удинезе”да тўп сураётган франциялик ҳимоячи Умар Соле билан қизиқмоқда. Унинг трансфери учун клуб 30 миллион евро тайёрлаган. Бу футболчига “Ливерпуль” ва “Челси” ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Қизиғи шундаки, жорий мавсум ҳимоя чизиғида Мануэль Аканжи, Жон Стоунз ва Натан Аке каби футболчилар жароҳатлар билан курашгани сабабли, клуб қишда Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни таркибга қўшишга мажбур бўлган. Ушбу ҳолат натижасида ўзбек легионери бир неча учрашувда асосий таркибда майдонга тушди.

Абдуқодирнинг имкониятлари қандай баҳоланмоқда?
Хосеп Гвардиола ёзда уни ўзи шахсан тайёрлаб, тўлиқ ўз услубига мослаштирмоқчи. Мураббий Абдуқодирни келгусидаги янги ҳимоя лойиҳасининг марказий фигураси сифатида кўраётгани айтилмоқда.

Умар Солени харид қилиш режаси жамоа ҳимоясидаги рақобатни оширишга қаратилган бўлиб, “Сити” таркибдан Аке, Стоунз ёки Аканжидан бирини чиқариб юборишни ҳам кўриб чиқмоқда.

Шу билан бирга, клуб “Ювентус” ҳимоячиси Андреа Камбьясони ҳам ўз таркибига қўшиш ниятида.

Йил давомида саломатлик муаммоларига дуч келмаган ягона ҳимоячи — Йошко Гвардиол. Унинг барқарор ўйини мураббийлар штаби томонидан алоҳида эътироф этилган. Шу билан бирга, баҳорги учрашувларда Абдуқодир Ҳусанов билан жуфтликда Рико Льюиснинг ўйини ҳам ижобий баҳоланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Манчестер Сити” ҳимоясини қайта қурмоқда: Ҳусанов марказда асосий фигурага айланиши мумкин
-->