
Чорак финал жавоб ўйинларидан сўнг УЕФА Чемпионлар Лигасида интрига янада кучайди. Мусобақа финалига оз фурсат қолар экан, Opta нашри ўзининг суперкомпьютери орқали ғолиб бўлиш эҳтимоли энг юқори бўлган жамоалар рўйхатини эълон қилди.
Ҳозирча Лондоннинг “Арсенал” клуби 28,7 фоиз эҳтимол билан мусобақа ғолиблигига энг яқин даъвогар сифатида қайд этилмоқда.
Унинг изидан:
- “Интер” — 25,5%
- “ПСЖ” — 24%
- “Барселона” — 21,8%
Эътиборлиси, аввалги босқичларда фаворит деб қаралган “Барселона” ушбу рейтингда энг паст эҳтимолга эга бўлиб турибди.
“Реал” унвонни ҳимоя қиладими?
Эслатиб ўтамиз, амалдаги чемпион — Мадриднинг “Реал” клуби. Улар ўтган мавсум финалда “Боруссия Дортмунд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ўз тарихидаги 15-чемпионликни нишонлаганди. Бу кўрсаткич билан “қироллик клуби” турнирнинг мутлақ рекордчиси саналади.
Албатта, суперкомпьютер ҳисоб-китоблари бир йўналишни кўрсатади, аммо футбол — кутилмаган бурилишларга бой спорт. Финал сари ташланаётган ҳар бир қадам мухлислар учун янада қизиқарли тус олмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар