“Барселона” драмали ўйинда “Сельта”ни мағлуб этди

“Барселона” драмали ўйинда “Сельта”ни мағлуб этди
Испания Ла Лигасининг 32-туридан ўрин олган учрашувда “Барселона” ва “Сельта” жамоалари ўзаро голли тўқнашувда майдонга тушишди. Учрашув 4:3 ҳисобида “Барселона” фойдасига якунланди.

Меҳмонлар сафида Борха Иглесиас хет-трик қайд этди (15’, 52’, 62’), аммо бу жамоасига очко олиб келмади. “Барса”да эса Ферран Торрес (12’), Дани Ольмо (64’) ва Рафинья (68’, 90+8’, пенальти) гол муаллифлари бўлишди.

Статистикада эса “Барселона” тўпга 73% эгалик қилиб, 753 та пас ижро этди. Улар 18 марта зарба йўллашди, “Сельта” эса 11 марта. Бу натижа билан “Барса” 73 очко тўплаб, жадвалда биринчи ўринда қолмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар