Ўзбекистон бокси янги юлдузга эга: Руслан Абдуллаев фахрли ғалабани нишонлади! (видео)

1 дақиқа ўқиш10.2K
Ўзбекистон бокси янги юлдузга эга: Руслан Абдуллаев фахрли ғалабани нишонлади! (видео)
20 апрель куни АҚШда бўлиб ўтган бокс оқшомида ўзбекистонлик ёш ва истеъдодли боксчи Руслан Абдуллаев профессионал карьерасидаги иккинчи жангини ўтказди ва филиппинлик рақиби Жино Родригони мағлуб этиб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Жанг "Golden Boy" промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилди ва 8 раунд давомида асосан Абдуллаевнинг устунлиги остида кечди. Унинг тезлиги, техникаси ва кучли зарбалари томошабинларни ҳайратга солди. Ҳаққоний ва қизиқарли кечган жанг якунида ҳакамлар бир овоздан 80-71 ҳисобида Русланнинг ғалабасини эълон қилишди.

Бу ғалаба билан Руслан Абдуллаев WBA супер енгил вазн тоифасида "Continental Americas Gold" чемпионлик камарини эгаллади. Шу тариқа у профессионал рингдаги иккинчи жангидаёқ ўзбек бокс мухлисларига катта умид бағишлади.

Эслатиб ўтамиз, март ойида дебют жангини мексикалик рақиби Хосе Валензуела Алварадога қарши ўтказиб, нокаут билан ғалаба қозонган Руслан, иккинчи жангида ҳам ажойиб кўриниш берди ва ўзининг катта потенциалини яна бир бор намоён қилди.

Рақиби Жино Родриго эса профессионал рингда 19 жанг ўтказган тажрибали боксчи бўлиб, 13 марта ғалаба қозониб, 4 марта мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган эди. Бу ғалаба Абдуллаевнинг профессионал рингдаги мавқеини янада кўтарди ва унинг келгуси катта жангларига ишонч уйғотди.

Руслан Абдуллаевнинг ғалабаси билан Ўзбекистон профессионал бокси яна бир янги юлдузга эга бўлди. Унинг келгусидаги жангларини интиқлик билан кутиб қоламиз!
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?