date
views 206

Суперлига. "Водий дербиси"да "Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

Суперлига. "Водий дербиси"да "Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган беллашув ўз ниҳоясига етди. Ушбу тур доирасида "Андижон" ўз уйида Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи"ни қабул қилиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Фаррух Сайфиев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида Жамшид Искандеров орадаги фарқни 2 тага етказиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.

Мазкур тўқнашувдан сўнг "йўлбарслар" очколар сонини 15 тага етказиб олиб, "Бунёдкор" ва "Динамо" билан тенглашиб олди. "Бургутлар" эса 9 очко билан турнир жадвалининг 12-ўрнида қолди.

"Андижон" – "Нефтчи" 0:2
Голлар
: 0:1 – 11, Фарруҳ Сайфиев (Ғулом Ҳайдар Ғуломов), 0:2 – 59, Жамшид Искандеров (Аброр Исмоилов)

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 4.Исломбек Маматказин, 5.Абдулвоҳид Ғуломов (11.Ислам Машуков, 84), 6.Алтин Крезиу, 7.Рустам Турдимуродов (22.Усмонали Исмоналиев, 78), 10.Илҳомжон Абдуғаниев (9.Мирзад Меҳанович, 66), 13.Сардор Азимов (23.Дониёр Абдуманнопов, 46), 18.Дамир Темиров, 32. Лука Ускокович, 33.Олег Зотеев, 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 66).
Захира: 1.Элдор Адҳамов, 8.Искандар Шайқулов, 14.Абдураҳмон Комилов, 66.Миомир Журичкович.

"Нефтчи": 1.Ботирали Эргашев, 4. Боян Цигер, 5.Икром Алибоев (14.Жамшид Болтабоев, 66), 7. Аброр Исмоилов, 10.Жамшид Искандеров (17.Муҳаммадали Ғиёсов, 90+3), 11.Қувондиқ Рўзиев (77.Билолхон Тошмирзаев, 77), 20.Анвар Ғофуров, 21.Муҳсин Убайдуллаев, 24.Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 32.Зоран Марушич (22.Тома Табатадзе, 78), 34.Фарруҳ Сайфиев.
Захира: 45.Акбар Тўраев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 9.Шоҳрух Гадоев, 28.Нодир Комилов, 33.Шоҳрух Ёқубжонов.

Огоҳлантиришлар: Дониёр Абдуманнопов (86), Анвар Ғофуров (88)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. "Водий дербиси"да "Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди