09:31 / 25.11.2016
7 101

Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси вафот этди

Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси вафот этди

Тошкентда «Пахтакор» жамоаси собиқ ўйинчиси Равшан Юнусов вафот этди, деб хабар қилмоқда спорт журналисти ва ёзувчи Мавлон Шукурзоданинг маълумотларига асосланган ҳолда спутник Ўзбекистон.

Кекса футболчи охрги вақтларда оғир хаста эди. Унинг иккала ўпкасида ҳам саратон асорати — метастазалар пайдо бўлган эди. «Бугун эрталаб, машҳур ўзбек футболчиси, 60 йиллар «Пахтакор» жамоасининг ёрқин ўйинчиси вафоти ҳақидаги хабарни эшитиш мен учун оғир бўлди. Менинг ёшимдаги футбол ишқибозлари ушбу ажойиб ўйинчини яхши билишади. У Геннадий Красницкий, Берадор Абдураимов, Юрий Пшеничников, Вильгельм Кахаров, Хамид Рахматуллаев, Бахадыр Ибрагимов, Туляган Исаков, Ахрол Иноятов, Вячеслав Солохо ва бошқа машҳур футболчилар билан бирга тўп сурган эди», — деб ёзди Шукурзода.
Унинг сўзларига қараганда Равшан ака кўнгилчан ва истараси иссиқ инсон бўлган. У билан суҳбатлашиш кўнгилга хуш ёққан.
«У кишининг вафоти билан ўзбекистонликлар «Пахтакор» 60 йиллар жамоасининг бир бўлагини йўқотишди. Равшан Юнусовнинг яқинларига ўзимнинг чуқур таъзиямни билдираман», — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз Равшан Юнусов «Пахтакор» жамоасида СССР футбол чемпионатида иштирок этган эди. Унинг Ленинграднинг «Зенит», Москванинг «Динамо» ва Ереваннинг «Арарат» жамоаларига қарши ўйинлари кўпчиликнинг эсида қолган. У машҳур дарвозабон Лев Яшинга гол уришни уддалаган маҳаллий футболчилардан бири эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистоннинг машҳур футболчиси вафот этди