
Англия Премьер-Лигасининг 2024/25 мавсуми шиддатли курашлар ва кутилмаган натижалар билан якунланди. Сўнгги турдаги беллашувлар барча учун ҳал қилувчи аҳамият касб этди ва мавсумнинг умумий манзарасини тубдан ўзгартирди.
"Манчестер Юнайтед" — ниҳоий зарба!
Тарихда илк марта АПЛни 15-ўринда якунлаган “Манчестер Юнайтед” жамоаси сўнгги турда “Астон Вилла”ни мағлуб этди ва шу билан унга Чемпионлар Лигаси йўлланмасини бермай қўйди. Бу ўйинда Унаи Эмери шогирдлари катта ирода намоён қилгани билан, натижа етарли бўлмади — “Челси” улардан ўзиб кетди.
Чемпионлар Лигасига йўлланмалар:
1. Ливерпуль — 84 очко
2. Арсенал — 74 очко
3. Манчестер Сити — 71 очко
4. Челси — 69 очко
5. Ньюкасл — 66 очко
Гарчи "Ньюкасл" бешинчи ўринда қолган бўлса-да, янгиланган рейтинглар асосида улар ҳам ЧЛда қатнашиш ҳуқуқига эга бўлади.
Европа Лигасига йўлланмалар:
6. Астон Вилла — 66 очко (тўртликка кириш имкониятини “МЮ” барбод қилди)
7. Кристал Пэлас — 53 очко (UEFA рейтингига кўра эҳтимолий йўлланма)
Конференциялар Лигаси:
7. Ноттингем Форест — 65 очко (Тарихий натижа ва янги саҳифа)
Абдуқодир Ҳусанов – қайдномада йўқ
“Манчестер Сити” сафида тўп сурган ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов сўнгги турдаги ўйинда қайдномага киритилмади. Унинг мавсум давомидаги фаолияти футбол жамоатчилигида турли баҳсларга сабаб бўлди. Келаси мавсумда у ўзини янги жамоада кўрсатиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Қайси жамоалар қолди, қайсилар кетди?
АПЛда омадсиз тарзда “Саутгемптон”, “Ипсвич” ва “Лестер” жамоалари элитани тарк этди. Энг кам очко тўплаган клуб — 12 очко билан “Саутгемптон”.
АПЛнинг 2024/25 мавсумида драмалар, сюрпризлар ва кутилмаган бурилишлар жуда кўп бўлди. Бир томондан, “Ливерпуль” чемпион сифатида мавсумни якунлаган бўлса, бошқа томондан, топ жамоалардан бири саналган “Астон Вилла” эса сўнгги турда Чемпионлар Лигасидан қолди. Яна бир мавсум тарихга айланди — энди эса навбатда Еврокубоклар ва янги трансферлар даври. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар