date

Ҳожимат Эркинов BYD Champion машинасини нима учун акасига совға қилганини айтди

Ҳожимат Эркинов BYD Champion машинасини нима учун акасига совға қилганини айтди
Ўзбекистон терма жамоаси ва "Ал Ваҳда" клуби вингери Ҳожимат Эркинов Championat.asia сайтига интервью берди.

- Терма жамоа билан ЖЧ йўлланмасини ҳал қилдингиз. Мана энди бироз танаффус юзага келган. Бўш вақтингизни қандай ўтказяпсиз?
- Ҳозирги танаффусни фаол ўтказмоқдамиз. Вақтим кўчадаги юмушлар, тренажёр зали ва теннис ўйнаш билан ўтмоқда.

- Миллий жамоа аъзоларига BYD Champion машинаси совға қилинди. Уни кимдир ота-онасига, кимдир укасига, кимдир жиянига совға қилди. Сиз машинани нима қилдингиз?
- Мен акамга совға қилдим, чунки футболга кириб келишимда акамнинг жуда катта ҳиссалари бор.

- Биламизки, сиз сўнгги вақтларда "Ал Ваҳда" таркибида асосан захирадан майдонга тушаётгандингиз. Ҳожимат Эркиновни келаси мавсум ҳам бу жамоа сафида кўрамизми?
- Ҳозирча аниқ билмайман. БААнинг 2-3 та жамоаси билан музокаралар кетмоқда, жумладан, "Ал Ваҳда" билан ҳам. Ҳаммасини вақт кўрсатади.

- Ҳожимат Эркиновни 5 йилдан кейин қайси жамоада кўрамиз?
- Соғ-саломат бўлсак, ўша пайт балки Европада, балки Осиёда. Насиб, ўшанда биламиз.

- Қизиқарли савол: Криштиану Роналду билан 1 соат суҳбатлашиш ёки Лионель Месси билан 1 та ўйинда бир жамоада ҳаракат қилиш. Қайси вариантни танлаган бўлардингиз?
- Криштиану Роналду билан 1 соат суҳбатлашиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳожимат Эркинов BYD Champion машинасини нима учун акасига совға қилганини айтди