
Ўзбек футбол тарихи яна бир бор ёзилаётгани рост! “Манчестер Сити” марказий ҳимоячиси Абдуқодир Хусанов расман Осиёнинг энг қиммат футболчисига айланди. Бу ҳақда Transfermarkt портали эълон қилган сўнгги баҳолаш натижалари тасдиқ бўлди.
21 ёшли Хусановнинг бозор қиймати ҳозирда 35 миллион еврога етди — бу Осиёдаги барча футболчилар орасида энг юқори кўрсаткичдир. Ушбу натижа нафақат Ўзбекистон футболи учун, балки бутун минтақа учун жаҳон миқёсидаги муваффақият ҳисобланади.
Кимлардан устун?
Янги рейтингда Абдуқодирни қуйидагилар кузатиб боряпти:
- Такефуса Кубо (Япония, €30 млн, Real Sociedad)
- Ли Кан Ин (Корея, €25 млн, PSG)
- Зайон Сузуки (Япония, €20 млн, Parma)
- Каишу Санo, Хёнмин Сон, Хи Чан Хванг каби юлдузлар ҳам Хусановдан пастда жойлашган.

Айни вақтда катта тажрибага эга “Тоттенҳэм” етакчиси Сон Хын Мин ёки ПСЖда тўп сурган Ли Кан Ин ҳам Абдуқодирдан ортда қолгани — унинг қандай юқори темпда ўсиб бораётганини яна бир бор намоён этмоқда.
Европа клубларининг диққатида
Хусановнинг 21 ёшида бу қадар юқори қийматга етиши унинг профессионал ўсиш траекториясидан дарак беради. “Манчестер Сити”даги машғулотлар ва ўйинлар орқали у катта мураббийлар ва клублар диққати марказида. Мутахассислар тез орада уни жамоа етакчиларидан бирига айланиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.
Ўзбек футболи учун ғурурли пайт
Бу муваффақият Ўзбекистон футбол тарихида илк бор қайд этилди. Ҳеч бир ўзбек футболчиси бундан аввал Осиё рейтингининг етакчи ўрнини эгалламаган. Хусановнинг юксалиши орқали бутун дунё ўзбек футболчилари салоҳиятига яна бир бор ишонч билан қарай бошлади.
Абдуқодир Хусанов бугун нафақат "Манчестер Сити"нинг, балки бутун Осиёнинг юзига айланмоқда. Унинг сафида яна кўп қирралар, жаҳон футболидаги катта синовлар ва буюк ғалабалар кутмоқда. Ўзбек футбол мухлислари эса унинг ҳар бир ютуғини фахр ва ифтихор билан кузатишда давом этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар