Виталий Денисов ўз вақтида Англия гранди сафига ўтиши мумкин эди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Виталий Денисов ўз вақтида Англия гранди сафига ўтиши мумкин эди

Спорт 30-11-2016, 01:01 701
Виталий Денисов ўз вақтида Англия гранди сафига ўтиши мумкин эди

«Локомотив» ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов ўз вақтида Англия премьер-лигасининг етакчиларидан бири сафида тўп суриш имконига эга бўлгани ҳақида гапирди.

«Ўз вақтида Лондоннинг «Арсенал» клуби кўригида бўлганман. У ерда бир ярим ҳафта мобайнида кўрикдан ўтганман. Ўша пайтлари жамоада юлдузлар Тьерри Анри, Деннис Бергкамп, Фредрик Юнгберг каби футболчилар тўп сурарди.

Афсуски у ерда ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Иш визаси ва бошқа бошқа муаммолар. Хуллас бу трансфер амалга ошмаган», дея гапириб ўтди Денисов.


Zamin.uz нинг Facebook’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.