
Футбол оламида яна бир кутилмаган трансфер амалга ошмоқда. “Манчестер Юнайтед” сафидаги асосий ҳужумчилардан бири, англиялик Маркус Рэшфорднинг “Барселона”га ўтиши ҳақидаги хабарлар Европа матбуоти диққат марказида. Бу ҳақда биринчилардан бўлиб “Marca” хабар берди.
Маълум бўлишича, 27 ёшли футболчи шанба куни Испанияга учиб кетган ва “Барселона” раҳбарлари билан музокаралар олиб борган. Унинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда. Айни пайтда шартноманинг сўнгги жиҳатлари келишилмоқда.
Бу вазиятга биринчи бўлиб муносабат билдирганлардан бири “Монако” клуби ярим ҳимоячиси ва “МЮ”нинг собиқ аъзоси Поль Погба бўлди. Унинг таъкидлашича, “Юнайтед” бу ҳаракати билан катта хатога йўл қўйди.
“Бу жиннилик. Лекин шунга қарамасдан, мен Рэшфорд учун хурсандман. Унинг ‘Барселона’дек катта клубга ўтиши — ўзини қайта кўрсатишга ажойиб имконият”, — деди Погба.
Погба, шунингдек, “Манчестер Юнайтед”нинг айни пайтда янги ўйинчиларни сотиб олаётганини, аммо натижа ҳам талаб қилинишини урғулаб ўтди: “Бу жамоа ғалаба қозониши шарт. Агар мураббий натижа бермаса, ишдан бўшаши муқаррар.”
Эслатиб ўтамиз, Маркус Рэшфорд 2024/25 мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида “Астон Вилла” сафида ўтказган эди. У ерда у 17 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футбол мухлислари орасида эса бу трансфер ҳақида фикрлар иккига бўлинган. Айримлар “Барса”нинг бу харакати яхши инвестиция дея баҳолашса, бошқалар “Юнайтед”нинг яна бир ёлғон қарор қабул қилганини таъкидлашмоқда.
Шубҳасиз, Рэшфорднинг “Камп Ноу”даги келажаги мухлислар учун қизиқ. У “Барселона”да ўз ўрнини топа оладими? Унинг собиқ жамоаси эса ўрнини тўлдира оладими?
Жавоблар эса мавсум бошланиши билан аниқлашади. Аммо бир нарса равшан: “Юнайтед” ўз тарбияланувчисини йўқотди, “Барселона” эса янги “куч” қўлга киритди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар