date

Флик таркибни тозалаяпти: ёшлар ва тажриба тўқнашуви

Флик таркибни тозалаяпти: ёшлар ва тажриба тўқнашуви

Каталониянинг машҳур “Барселона” клуби 27 июль кунига режалаштирилган Осиё турнеси билан янги мавсумга тайёргарлик жараёнини якунлайди, деб хабар берди mundodeportivo.com.

Ханс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа Жанубий Кореянинг “Сеул” ва “Тэгу” клублари билан ўртоқлик баҳсларида майдонга тушиши белгиланган. Турне доирасида, аввалроқ Япониянинг “Вассел Кобе” жамоасига қарши ҳам куч синашиш режалаштирилган эди. Аммо молиявий шартлар борасида келишувга эришилмагани туфайли, каталонияликлар ушбу ўйиндан воз кечди.

Янги мавсум остонасида Ханс-Дитер Флик жамоа салоҳиятини юқори даражада сақлаб қолиш учун 35 нафар футболчи орасидан энг муносиб ва тажрибали ўйинчиларни танлаб олиши зарур.

Охирги хабарларга кўра, мураббий кўпроқ тажрибаси катта бўлган футболчиларга таянишни мақсад қилган ва асосий таркибга киришни орзу қилган ёшлардан Ландри Фарре, Хофре Торрентс, Тони Фернандес, Педро Фернандес ҳамда Дани Родригес каби иқтидорлар учун ҳам имконият эшиги очиқ қолмоқда.

MundoDeportivo нашри маълумотларига қараганда, Флик мураббийлар штаби янги мавсумда жамоанинг асосий аъзолари — Иньяки Пенья, Ориоль Ромеу, Андреас Кристенсен ва Пау Виктор билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шу билан бирга, жароҳатдан тузалиб қайта сафга қўшилган ёш иқтидорли футболчи Марк Берналнинг ҳам “Барселона”даги келажаги ҳали номаълумлигича қолмоқда.

Каталония клуби олдида янги мавсум учун жиддий танлов ва тоза рақобат даври бошланмоқда. Асосий таркиб учун кураш кучайса, баъзи футболчилар учун эса “Барса” сафида қолиш ёки кетиш масаласи ўта муҳим қарорга айланиши турган гап.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Флик таркибни тозалаяпти: ёшлар ва тажриба тўқнашуви