date

Суперлига. «Бунёдкор», «Қўқон-1912» ва «Машъал»нинг ғалаба голлари (видео)

Суперлига. «Бунёдкор», «Қўқон-1912» ва «Машъал»нинг ғалаба голлари (видео)

Суперлиганинг 19-тури доирасидаги "Қўқон-1912" - "Сурхон" баҳсида майдон эгалари муҳим ғалабани қўлга киритди - 2:0.

Беллашувдаги дастлабки гол 7-дақиқада Датси Клейди томонидан киритилди. Қўқонликларнинг иккинчи голига эса 90+3 дақиқада Жавоҳир Ҳусанов муаллифлик қилди. Шу тариқа, мезбонлар муҳим 3 очкони қўлга киритди.

“Қўқон-1912” — “Сурхон” 2:0
Голлар: Клейди Даци (пенальти) 6, 1:0, Жавоҳир Ҳусанов (Муҳриддин Пазилдинов) 90+3, 2:0

Ўзбекистон Суперлигаси 19-туридан ўрин олган "Машъал"-"Андижон" баҳси мезбонлар фойдасига 1:0 ҳисобида якунланди. Беллашувдаги ягона гол 41-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев томонидан киритилди.
Муборак клуби очколарини 18 тага етказиб, 14-ўринни эгаллаб турибди. Қаторасига иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олган Максим Шацких жамоаси 21 очко билан 10-поғонада.

"Машъал" — "Андижон" 1:0
Гол: Ҳумоюн Муртозаев (41)

Ўзбекистон чемпионатининг 19-турида «Бунёдкор» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилиб, қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди.

Натижада Илёс Зейтуллаев жамоаси очколарини 34 тага етказиб, 4-ўринга кўтарилди. «Бухоро» эса 14 очко билан 15-поғонада қолди.

"Бунёдкор" — "Бухоро" 2:1
Голлар: Матия Кривокапич (49), Амир Тўрақулов (90+3) — Нажмиддин Нормуродов (70, автогол).

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлига. «Бунёдкор», «Қўқон-1912» ва «Машъал»нинг ғалаба голлари (видео)