date

Жейдон Санчо мафтункор тарзда «Астон Вилла» сафига қўшилди

Жейдон Санчо мафтункор тарзда «Астон Вилла» сафига қўшилди

Англия футболида муҳим янгилик — «Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Жейдон Санчо энди «Астон Вилла» шарафини ҳимоя қилади. Бу ҳақда клубнинг расмий портали орқали маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, англиялик футболчи ижара асосида бирмингҳэмликлар сафида тўп суришни бошлайди. «Астон Вилла» ҳозирча Санчо маошининг 80 фоизини қоплайди, аммо келгусида бу кўрсаткич тўлиқ 100 фоизга етиши мумкинлиги айтилмоқда.

Жейдон ўтган мавсумни ҳам ижара асосида ўтказган эди — у «Челси» жамоаси таркибида АПЛнинг 31 та учрашувида иштирок этиб, 3 та гол уришга ва 4 та голли узатма беришга муваффақ бўлди.

Эътиборлиси, Санчо «Манчестер Сити» академияси тарбияланувчиси саналади. Унинг профессионал фаолиятининг асосий қисми «Боруссия Дортмунд» сафида ўтди.

Аввалроқ эса футболчи «Рома» клуби таклифини қабул қилмагани ҳақида хабар қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Жейдон Санчо мафтункор тарзда «Астон Вилла» сафига қўшилди