date

Гвардиола қишда янги ҳимоячи олиб келмоқчи, Ҳусановга ҳам ишонч бор...

Гвардиола қишда янги ҳимоячи олиб келмоқчи, Ҳусановга ҳам ишонч бор...

Англия Премьер-лигасининг илк турларида Хосеп Гвардиола бошқараётган «Манчестер Сити» жамоасида ўнг қанот ҳимояси энг заиф нуқта сифатида намоён бўлди.

Ҳозирда ушбу позицияда ҳаракат қилаётган Матеуш Нуньеш ва Рико Льюис ўз маҳоратини максимал тарзда ишга солиб, асосий таркибдан ўрин олиш учун қаттиқ беллашишларига тўғри келмоқда.

Manchester Evening News тарқатган хабарларга кўра, Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнаси очилиши билан ушбу позицияга янги футболчи олиб келиш ниятида.

Манба таъкидлашича, «шаҳарликлар» яна бир бор Тино Ливраменто номзодига қайтишган. Гвардиоланинг жамоаси ёзги ойларда ҳам бу футболчига қизиқиш билдирганди.

Аслида «Челси» мактаби тарбияланувчиси бўлган 22 ёшли Ливраменто 2021 йили «Саутгемптон» сафига йўл олган, орадан икки йил ўтиб эса «Ньюкасл Юнайтед» клубига кўчиб ўтди. У ҳозирда айнан шу жамоа шарафини ҳимоя қилмоқда.

Transfermarkt экспертларининг баҳолашича, ҳар икки қанотда ҳаракат қила оладиган Ливраментонинг трансфер қиймати 40 миллион евро атрофида.

Шу билан бирга, марказий ҳимоячи сифатида таниқли бўлган Абдуқодир Ҳусанов ҳам ҳар икки қанотда ишонч билан ўйнай олиши қайд этилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Хосеп Гвардиола қишки трансферлар ойнаси очилгунига қадар айрим учрашувларда ўзбек легионерини айнан ўнг қанот ҳимоясида синаб кўришни режалаштирмоқда.

Шу тариқа, Гвардиоланинг жамоаси ёзги трансферлардан кейин қишда ҳам ҳимоя чизиғини кучайтириш устида бош қотириши кутилмоқда, шу билан бирга Ҳусанов учун янги имкониятлар эшиги ҳам очилиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола қишда янги ҳимоячи олиб келмоқчи, Ҳусановга ҳам ишонч бор...